Кириш Регистрация
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити

Кафу: «Бугунги «Бавария» — футбол санъатида бутун дунё учун намуна»

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоаси ва «Милан» клуби собиқ ҳимоячиси Кафу Мюнхеннинг «Бавария» клуби намойиш этаётган ўйин услубига юқори баҳо берди. Бу ҳақда Bayern & Germany нашри хабар бермоқда.

Афсонавий футболчи немис грандининг ҳужумкор футболидан ҳайратда эканини яширмади:

«Бугунги «Бавария» — футбол санъатида бутун дунё учун намуна. Уларнинг ўйинини томоша қилиш завқ бағишлайди. Биз буни ҳам Чемпионлар лигасида, ҳам Бундеслигада кўриб турибмиз. Улар доимо ҳужум қилишади, рақибдан қўрқишмайди ва гол ўтказиб юборишса ҳам, ундан кўпроғини уришларига ишонишади. Бутун дунё айнан шундай футбол кўришни истайди», — деди Кафу.

Маълумот учун, айни пайтда «Бавария» Бундеслига турнир жадвалида 30 турдан сўнг 79 очко жамғарган ҳолда яққол пешқадамлик қилмоқда.

Киритилди: 17:53, 21.04.2026.
Ўқилди: 221 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик