Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

«Милан» А Сериянинг жорий мавсумдаги энг ёрқин кашфиётларидан бирига қизиқиб қолди

Баҳо:
+ | -

Италиянинг «Милан» клуби А Сериянинг жорий мавсумдаги энг ёрқин кашфиётларидан бири, «Лечче» ҳимоячиси Тиаго Габриэль билан қизиқмоқда. Таниқли инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, «россонерилар» вакиллари 21 ёшли футболчининг агентлари билан дастлабки музокараларни ўтказган.

Бразилиялик ёш ҳимоячи жорий мавсумда барча турнирларда 35 та ўйинда майдонга тушиб, нафақат ҳимоядаги ишончли ўйини, балки 2 та голи билан ҳам мутахассислар эътиборини тортди. «Лечче» ўз иқтидорини ёзда камида 30 миллион евро эвазига сотишни режалаштирмоқда.

Аввалроқ Англиянинг «Брентфорд» клуби футболчи учун 20 миллион евро таклиф қилган, бироқ италияликлар бу таклифни рад этишган эди. Шунингдек, Габриэль учун курашда «Ювентус» ва «Ноттингем Форест» клублари ҳам даъвогарлик қилмоқда. Эслатиб ўтамиз, футболчининг трансфер қиймати йил бошидан буён икки баробарга ўсган.

Киритилди: 18:06, 21.04.2026.
Ўқилди: 936 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик