Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Траффорд «Манчестер Сити»дан кетмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» дарвозабони Жеймс Траффорд клубдаги бир мавсумлик фаолиятидан сўнг жамоани тарк этиши мумкин.

Флориан Плеттенбергнинг маълумотларига кўра, 23 ёшли инглиз посбони мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида жамоадан кетишга тайёр. «Шаҳарликлар» эса уни сақлаб қолмоқчи.

Траффорд бир қатор инглиз клубларининг қизиқишлари доирасига тушган. Хусусан, «Брайтон» агар нидерландиялик Барт Вербрюггенни сотиб юборса, унинг ўрнига идеал номзод сифатида айнан Траффордни кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жеймс ўтган ёзда «Бернли»дан 27 миллион фунт эвазига сотиб олинган эди. Унинг трансферидан сўнг «Сити» «ПСЖ»дан Жанлуижи Доннаруммани ўз сафига қўшиб олди ва айнан италиялик посбон жамоанинг асосий дарвозабонига айланди.

Траффорд барча мусобақаларда 14 та ўйинда майдонга тушди (АПЛда бор-йўғи 3 та ўйин), ўз дарвозасидан 10 та тўп олиб чиқди ва 7 та ўйинда «қуруқ» серия қайд этди. Шунингдек, у клуб билан биргаликда Англия лига кубоги соҳибига айланди.

Киритилди: 22:56, 21.04.2026.
Ўқилди: 666 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик