Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Флик Рунининг келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоанинг 20 ёшли вингери Руни Барджи ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда BarçaTimes нашри хабар бермоқда.

Германиялик мутахассис ёш футболчининг маҳоратини юқори баҳолаб, унинг тажрибали шериклари ёнида ўсишга эришаётганини таъкидлади.

«Руни — фантастик футболчи. У дунёнинг энг яхши ўйинчилари билан бирга тўп сурмоқда ва қисқа вақт ичида кўп нарсани ўрганди. Мен унга келажаги ҳақида мавсум якунида гаплашиб олишимизни айтдим, чунки ҳозир бунинг учун мос вақт эмас», — деди Флик.

Аввалроқ хориж ОАВда «Барселона» швециялик ҳужумчини тажриба тўплаши учун бошқа клубга ижарага бериши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Руни ўтган ёзда Даниянинг «Копенгаген» клубидан Каталония гранди сафига келиб қўшилган эди. Жорий мавсумда вингер «кўк-анорранглилар» либосида барча турнирларда 23 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 12:01, 22.04.2026.
Ўқилди: 647 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик