Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Хёйсен: «Ла Лигада ғолиб чиқиш қийинлигини биламиз, лекин охиригача курашамиз»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби марказий ҳимоячиси Дин Хёйсен Ла Лига доирасида «Алавес» устидан қозонилган ғалабадан (2:1) сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

Альваро Арбелоа шогирдлари Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниорнинг голлари эвазига муҳим уч очкони қўлга киритишди. Бироқ учрашувнинг иккинчи бўлимида мадридликлар ўз дарвозалари олдида рақибга бир қатор голли вазиятлар яратиш имконини бериб қўйишди.

Хёйсен ўйиндан кейин берган интервьюсида жамоанинг ўйинидаги барқарорлик етишмаганига эътибор қаратди:

«Биз ўйинни яхши бошладик, аммо баъзи вазиятларда даражамиз пасайиб кетди — бундай ҳолат юз бермаслиги керак. Ла Лигада ғолиб чиқиш қийин бўлишини биламиз, аммо биз охирги сониягача курашишга мажбурмиз», — деди футболчи.

Маълумот учун, ушбу ғалабадан сўнг «Реал» турнир жадвалида пешқадам «Барселона»ни таъқиб қилишни давом эттирмоқда. Аммо каталонияликлар битта кам ўйин ўтказган ҳолда 6 очколик фарқ билан олдинда бормоқда.

Киритилди: 13:03, 22.04.2026.
Ўқилди: 358 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик