Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Уокер: «Биз уларнинг ўйинини бузишимиз керак»

Баҳо:
+ | -

Бугун, 22 апрель куни «Манчестер Сити» Англия Премьер-лигасининг 34-тури доирасида «Бёрнли»га қарши баҳс олиб боради. Илгари «шаҳарликлар» таркибида тўп тепган, ҳозирда «бордоранглилар» қанот ҳимоячиси Кайл Уокер бўлажак ўйин борасидаги кутишлари билан ўртоқлашди.

«Биз ўзимизни энг яхши томонлама кўрсатишимиз керак. «Терф Мур»да улар учун қизил гилам тўшаб қўйилмайди. Биз уларнинг ўйинини бузишимиз, уни ўз назоратимизга олишимиз ва майдоннинг бизга тегишли қисмида уларнинг кетма-кет ҳужумларини тўхтата олишимизга ишонч ҳосил қилишимиз керак», — дея Уокернинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Агар Хосеп Гвардиола жамоаси ғалаба қозонса, тўпланган очколар бўйича Лондоннинг «Арсенал» клубига етиб олади. «Бёрнли» эса элитада жон сақлаб қолиш имкониятини деярли йўқотган, жамоа турнир жадвалида 19-ўринда бормоқда.

Киритилди: 21:02, 22.04.2026.
Ўқилди: 862 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик