Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Элит ОЧЛ. Ярим финалда мағлуб бўлган “Шабаб Ал-Аҳли” ҳакамликдан норози бўлиб, ОФКга арз қилди

Баҳо:
+ | -

Осиёнинг энг нуфузли турнирларидан бири Элит Чемпионлар Лигасида ҳакамлик билан боғлиқ можароси юзага келди. Ярим финал доирасида кечган Япониянинг “Мачида Зелвия” ва БААнинг “Шабаб Ал-Аҳли” жамоалари ўртасидаги учрашув нафақат натижаси, балки баҳсли қарорлари билан ҳам ёдда қоладиган бўлди.

Учрашувнинг 12-дақиқасида японияликлар футболчиси Юки Сома рақиб ҳимоячиси Богдан Планичнинг қўпол хатосидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. Ўйиннинг драматик қисми эса иккинчи бўлимнинг ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларида юз берди.

92-дақиқада “Шабаб Ал-Аҳли” вакили Гилерме Бала узоқ масофадан йўллаган зарбаси билан мувозанатни тиклади. Бироқ VAR аралашувидан сўнг ушбу гол бекор қилинди. Гап шундаки, ҳужум бошланган паллада “Мачида” таркибида ўзгариш амалга оширилаётган эди. Учрашув бош ҳаками, австралиялик рефери Шон Эванс ўзгаришлар ҳали тўлиқ якунланмаганини пайқамай, ўйинни давом эттиришга рухсат берган. VAR ҳакамнинг ушбу техник хатосига эътибор қаратгач, Эванс дарвоза ишғол қилинганини бекор қилди.

Ҳакамнинг қарори майдонда тартибсизликни келтириб чиқарди. “Шабаб Ал-Аҳли” устози Паулу Соуза ўйин тугамасиданоқ кийиниш хонасига йўл олди, дарвозабон Ҳамад Ал-Меқбаали эса финал ҳуштагидан сўнг қизил карточка билан жазоланди. Вазият кескинлашгани сабабли, ҳакам Шон Эванс майдонни полиция қуршовида тарк этишга мажбур бўлди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Паулу Соуза ҳакамликни кескин танқид қилди:

“Бу ҳакамнинг жуда қўпол техник хатоси. Афсуски, бундай қарорлар футболни харобага айлантирмоқда. Бу даражадаги ўйинга бундай ҳакамни тайинлаш катта хато эди. Биз финалда ўйнашга муносиб эдик”.

Ушбу ғалаба эвазига “Мачида” финалга йўлланма олди ва энди шанба куни амалдаги чемпион — “Ал-Аҳли” билан Жиддада тўқнаш келади. Бироқ “Шабаб Ал-Аҳли” клуби ҳакамнинг хатоси ўйин тақдирига таъсир қилганини таъкидлаб, натижа бўйича расман норозилик билдирди. Амирликлар жамоаси ўйинни қайтадан ўтказишни талаб қилиб, Жиддадан кетмай ОФКнинг якуний қарорини кутмоқда.

Футбол мутахассиси Алишер Никимбаевнинг ёзишича, ушбу кутилмаган вазият сабабли ОФК Ҳакамлар департаменти ўзбекистонлик мутахассислар — Илгиз Танташев ва Андрей Цапенконинг Тошкентга қайтишини кечиктирди. Ҳозирча Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадасининг нега олиб қолганининг аниқ сабаблари маълум эмас.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:05, 23.04.2026.
Ўқилди: 666 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4506]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2483]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2299]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [2023]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1985]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1585]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1573]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1509]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1433]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1385]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик