Кириш Регистрация

«Челси» юлдузлари ўз келажагидан хавотирда

Баҳо:
+ | -

«Челси»нинг айрим футболчилари янги мураббий борасидаги мавҳумлик туфайли клубдаги келажаклари борасида иккиланмоқда. Чоршанба куни Лондон клуби январь ойидан бери жамоани бошқариб келаётган Лиам Росеньорнинг истеъфосини расман эълон қилди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, «кўклар»нинг бир қатор ўйинчилари айни дамда клубда қолиш-қолмаслик масаласида бир қарорга кела олишмаяпти – улар раҳбариятнинг янги мураббий борасидаги якуний танловини кутишмоқда. Янги тайинланадиган мутахассис ким бўлиши жамоа етакчиларининг режаларига бевосита таъсир кўрсатиши мумкин.

Ҳозирда «Челси» бош мураббийлиги учун номзодлар орасида қуйидаги мутахассислар тилга олинмоқда:

  • Андони Ираола

  • Филипе Луис

  • Оливер Гласнер

  • Сеск Фабрегас

  • Юлиан Нагельсманн

Киритилди: 12:06, 23.04.2026.
Ўқилди: 881 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик