Кириш Регистрация
01/11 00:45 Комо 1-5 Лацио
01/11 00:45 Рома 1-0 Торино
01/11 16:00 Локомотив 0-1 Насаф
01/11 18:15 Сўғдиёна 2-4 Сурхон
02/11 01:00 Алавес 1-0 Мальорка
02/11 15:00 Олимпик - Навбаҳор
02/11 17:15 Қизилқум - Динамо
02/11 17:30 Ньюкасл 1-0 Арсенал
02/11 18:00 Осасуна 1-0 Вальядолид
02/11 19:00 Болонья - Лечче
02/11 20:00 Борнмут - Манчестер Сити
02/11 20:00 Ипсвич - Лестер
02/11 20:00 Ливерпуль - Брайтон
02/11 20:00 Ноттингем Форест - Вест Хэм
02/11 20:00 Саутгемптон - Эвертон
02/11 20:15 Жирона - Леганес
02/11 22:00 Удинезе - Ювентус
02/11 22:30 Вильярреал - Райо Вальекано
02/11 22:30 Вулверхэмптон - Кристал Пэлас
03/11 00:45 Монца - Милан
03/11 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
03/11 16:00 Нефтчи - Бунёдкор
03/11 16:30 Наполи - Аталанта
03/11 18:00 Атлетико - Лас-Пальмас
03/11 18:15 Металлург - ОКМК
03/11 19:00 Торино - Фиорентина
03/11 19:00 Тоттенхэм - Астон Вилла
03/11 20:15 Барселона - Эспаньол
03/11 21:30 Ман. Юнайтед - Челси
03/11 22:00 Верона - Рома
03/11 22:30 Севилья - Реал Сосьедад

Рақиб жамоага ҳурмат — интизомнинг белгисидир!

Баҳо:
+ | -

Қарши “Марказий” стадионида бўлиб ўтган “Насаф” - “Пахтакор” учрашуви ўзининг шиддати ҳамда аҳамияти билан кўпгина мухлисларнинг ёдида қолди. Ўзбекистон кубоги ярим финал жавоб учрашувида ФИФА ҳаками Равшан Эрматов икки бор пенальти белгилади!

“Насаф” сардори томонидан аниқ амалга оширилган пенальтилар “Пахтакор” жамоасининг кейинги мавсум ОЧЛ мусобақасида иштирок этиш имкониятини кескин камайтириб юборди. Пенальтини ҳаққоний берилганлигини “Пахтакор” устози Мурод Исмоилов ҳам тан олди.

Сал ортга қайтиб, биринчи даврада “Пахтакор” стадионидаги ҳолатни эсга оламиз. Ўшанда “Насаф”нинг иккита голини ҳакам инобатга олмади. Айниқса, иккинчи гол шубҳали тарзда рад этилгандек кўринди. Хўш, ўшанда учрашув ҳакамларига нисбатан бирор чора кўрилдими?! Ўйин эса тезда унутилди.

Энди кубок ярим финал дастлабки учрашувига эътиборимизни қаратамиз. Бунда аксинча, “Пахтакор” мухлислари томонидан гол деб ҳисобланган ҳолатни Рафаэл Илёсов ҳисобга олмади. Ўз вақтида жаҳон чемпионатида ўта муҳим учрашувлардан бирида оффсайдни тўғри белгилаб Эрматов бригадасига олқиш олиб берган Илясов наҳотки, “Пахтакор”га қолганда “адашса”! Қолаверса ўша вазиятни қайта-қайта кўрсатган камера ҳам Илясов билан бир чизиқда эмасди. Дунё тан олиб турган ҳакамимизни мутасаддилар кейинги учрашувлардан четлатди.

Шу ўринда Эргаш Каримов иштирокидаги комедияни эслаб ўтишни жоиз топдим. Фарзандини калтакланганидан озор чекиб келган оталарнинг устидан кулиб, тарбиясизликни эркаликка йўйган Эргаш Каримов қаҳрамони ўз ўғлини калтак еганини эшитиб қандай жазавага тушишини эслатиб ўтиш кифоя. Боғлиқлик ва қай тарзда солиштириш ўзингизга ҳавола.

22 август куни бўлиб ўтган Ўзбекистон кубоги ярим финал жавоб учрашувида "Пахтакор" футболчилари қоида бузиш бўйича РЕКОРД кўрсаткични қайд этди. Шу вақтгача “Насаф” иштирокидаги олиб борган статистикаларимиз ичида бир жамоа томонидан энг кўп қоида бузилиши 23тани (“Бунёдкор” билан ўйинда) ташкил этганди. “Пахтакор” футболчилари "аждарлар"га қарши ўйинда нақд 28 маротаба (ҳакам томонидан қайд этилгани) ўйин қоидасини бузишди. Ваҳолангки, ўйин бош ҳаками томонидан кўплаб вазиятларга кўз юмилди. Гадоевга тезлик бобида ютқазган Темурхўжа футболкага “ёпишганда” пенальти берилганда эди, кейинги ҳолатда Даврон Ҳошимов сал ўйлаб ҳаракат қилган бўлармиди?! Унинг қўпол ҳаракати умидли футболчимизни икки ойга сафдан чиқарди. Дарвоқе, ушбу ўйинчини бу хатти-ҳаракатлари фақат Шоҳруҳ Гадоевга нисбатан бўлгани йўқ, бундан аввалроқ "Олмалиқ"қа қарши ўйинда ҳам у айнан шу жамоаниннг бир ўйинчисига жароҳат етказиб, сафдан чиқаришга эришган.

Ўша вазиятда Исматуллаевнинг Гадоевни масхара қилишини ҳазм қилиш қийин эди. Терма жамоамиз аъзоси Шоҳруҳ Гадоевни жароҳатлаган Даврон Ҳошимовнинг минбардаги мухлисларга нисбатан масхараномуз "кўрдиларингми нима қилганимни" каби ҳаракати эса умуман ошиб тушди. Бу албатта мухлисларнинг жуда жаҳлини чиқарди. Шу ерда бир фикримизни айтиб ўтмоқчимиз, Даврон ҳозирги пайтда ўзбек футболининг ифтихори ва ғурури бўлмиш "Пахтакор" жамосининг ўйинчиси ҳисобланади, у бу одобсиз ва қўпол ҳаракатлари билан нафақат ҳозирги мухлисларни, балки ёши улуғ, "Пахтакор"га жонини ҳам берадиган кекса мухлисларни ҳақорат қилгандек бўлди. Бу ўйинчига нисбатан жамоа мутасаддилари яхшигина тарбия бериб қўйишмаса, оқибати бунданда ёмон бўлиши мумкин.  Ажабланарлиси, Гадоевнинг оёқ панжасининг синишига олиб келган ўта қўпол вазият ҳам ҳакам эътиборидан четда қолди. “Пахтакор” таркибидаги терма жамоамиз келажаклари халқаро майдонларда шунга ўхшаш ҳолатлар билан терма жамоамизни ноқулай ҳолатга солиб қўймаслигига ким кафолат бера олади?! ФИФА ҳакамлари халқаро учрашувларда кўнгилчанглик қилишмаса керак, ҳар ҳолда!

Меҳмон жамоа мухлислари секторида ўзаро тортишув келиб чиқишига сабабчи бўлган Боян Миладиновичнинг хатти-ҳаракатларини аксарият мухлислар ҳазм қила олишмади. Миладинович клуб рамзи туширилган футболкани улоқтириб нафақат “Пахтакор”га, балким ўзбек футболига, шу жумладан, федерацияга нисбатан “ҳурмат”ини, муносабатини ифода этиб берди. Қолаверса, Осиёнинг тўрт карра энг яхши реферисига нисбатан қилган муомаласи ҳаммасидан ўтиб тушди. Хуллас, биз тинмай мақтайдиган ва ҳурмат қиладиган "Пахтакор" жамоасидаги ўйинчиларнинг ҳақиқий спортчига хос бўлмаган ҳаракатлари мухлисларни ранжитибгина қолмасдан, балки нафратига ҳам олиб келиши ойдек маълум бўлиб қолди. Балки, "Пахтакор"нинг баъзи шундай ўйинчилари футбол билан эмас, балки шарқ якка курашининг бирон бир тури шуғулланиши керакдир, агар уддалашса.

Ўзининг ёрқин, шонли тарихига эга бўлган, қолаверса ўзбек футболи ривожига муносиб ҳисса қўшган “Пахтакор” жамоасининг бугунги интизомига ҳавас қилиб бўлмайди, менимча! Жамоа маъмурияти ва бошқа тегишли мутасаддилар ушбу ҳолатни кўриб чиқишига ишонч билдириб қоламиз! Зеро, рақиб жамоага нисбатан ҳурмат жамоанинг ички муҳити ҳамда маънавий интизомидан дарак бериб туради.

Зиёдулло Сафаров

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 12:43, 27.08.2013.
Ўқилди: 6559 марта.
Фикрлар: 96 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.