Кириш Регистрация

Гави: «Реал» билан ўйингача масалани ҳал қилмоқчимиз»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ярим ҳимоячиси Гави яқинлашиб келаётган «эл-класико» ҳақида фикр билдирди. Мазкур баҳсда чемпионлик унвони тақдирига узил-кесил нуқта қўйилиши мумкин.

Чемпионат финишига 6 тур қолганида «кўк-анорранглилар» «Реал»ни 9 очкога ортда қолдирмоқда. 10 май куни «Камп Ноу»да ўзаро учрашув бўлиб ўтади — катта эҳтимол билан ушбу ўйин якунлангач, каталонияликлар Ла Лига олтин медалларини нақд қилиб қўйишади. Шунга қарамай, Гави учун бу у қадар принципиал эмас.

«Биз чемпионликни айнан «Эл-Класико»да қўлга киритишни истаймизми? Йўқ, мен ҳам, бутун жамоамиз ҳам «Реал» билан ўйинни кутиб ўтирмасдан, унвонни вақтлироқ нақд қилишни хоҳлаймиз», — дея хавбекнинг сўзларини келтиради Madrid Zone.

Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни Ханс-Дитер Флик жамоаси ўз майдонида «Сельта»ни мағлуб этди (1:0).

Киритилди: 12:56, 23.04.2026.
Ўқилди: 937 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик