Кириш Регистрация

Лоренцо Инсинье Б Серияда март ойининг энг яхши футболчиси бўлди

Баҳо:
+ | -

Лоренцо Инсинье «Пескара»га қайтди ва у ерда ўзини кўрсатмоқда. «Наполи»нинг собиқ сардори Италия Б Серия баҳсларида март ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Жамоа март ойида ўтказилган учта ўйинда ғалаба қозонди, Лоренцо эса ушбу баҳсларда учта гол уришга муваффақ бўлди.

Қўлга киритилган иккита ғалаба йирик ҳисобда қайд этилди, жумладан, «Бари» устидан 4:0 ҳисобида зафар қучилди. Эндиликда «балиқчилар»нинг Италия футбол тизимидаги иккинчи дивизионда ўз ўрнини сақлаб қолиш имкониятлари сезиларли даражада ошди.

Эслатиб ўтамиз, Инсинье 2021 йилда Италия терма жамоаси сафида Европа чемпиони бўлган эди. 2022 йилда у «Наполи»ни тарк этиб, бир неча йил давомида Канада чемпионатида «Торонто» шарафини ҳимоя қилди. Ўтган йили шартнома муддати якунлангач, Лоренцо қадрдон жамоасига қайтди.

Киритилди: 13:01, 23.04.2026.
Ўқилди: 517 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик