Кириш Регистрация

«Манчестер Сити» 33-турдан кейин пешқадам бўлса, чемпионликни ҳеч қачон қўлдан чиқармаган

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» «Бёрнли» устидан қозонилган ғалабадан (1:0) сўнг узоқ вақт ичида илк бор Премьер-лига турнир жадвалида пешқадамга айланди.

«Шаҳарликлар» тўпланган очколар (70) ва тўплар нисбати (+37) бўйича «Арсенал» билан тенг ҳолатда бўлса-да, кўпроқ гол урилгани эвазига (66 га қарши 63) лондонликлардан ўзиб кетишди. Opta нашрининг қайд этишича, «Сити» 33-турдан кейин ёки ундан кечроқ вақтда пешқадамликни қўлга олган ҳеч бир вазиятда чемпионлик пойгасида мағлуб бўлмаган.

Хосеп Гвардиола жамоаси охирги марта август ойида, биринчи тур якунларига кўра биринчи ўринда қайд этилган эди. Мавсумнинг маълум бир босқичида «Арсенал» рақобатчисини 9 очкога ортда қолдираётган эди, бироқ бу устунликни бой бериб қўйди. Эслатиб ўтамиз, лондонликлар мана 22 йилдирки чемпионатда ғалаба қозона олишмаяпти.

Киритилди: 13:07, 23.04.2026.
Ўқилди: 1264 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик