Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Интер» босниялик ҳимоячи учун АПЛ клублари билан курашишга мажбур

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби «Сассуоло»нинг 23 ёшли ҳимоячиси Тарик Муҳаремович трансфери бўйича ҳаракатларини давом эттирмоқда. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.

«Интер» аллақачон Муҳаремович билан маош ва бошқа шартнома мажбуриятлари бўйича келишувга эришган, бироқ «нерадзуррилар» ҳали трансфер нархи борасида «Сассуоло» билан келиша олганлари йўқ. «Сассуоло» босниялик футболчи учун 30 миллион евро миқдорида нарх белгилаган, аммо АПЛнинг бир нечта клублари ҳам унга қизиқиш билдираётгани сабабли бу сумма ортиши эҳтимоли бор.

Келишувдан тушадиган маблағнинг ярми «Ювентус»га тегади. Туринликлар бу бандни икки йил аввал футболчининг «Сассуоло»га ўтиши вақтида шартномага киритишган эди. Жорий мавсумда Мухаремович 28 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол урди, 2 та голли узатмани амалга оширди ва 6 та сариқ карточка олди.

Киритилди: 19:23, 23.04.2026.
Ўқилди: 758 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик