Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Арбелоа «Бетис»га қарши ўйин олдидан фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал Мадрид» бош мураббийи Альваро Арбелоа Испания чемпионати 33-тури доирасида «Бетис»га қарши бўлажак учрашув ҳақида фикр билдирди.

«Бу жамоа ўтган сешанба куни жуда муҳим ғалабага эришди. Шунингдек, улар таркибига жамоа учун катта аҳамиятга эга футболчилар қайтмоқда. «Бетис» қандай жамоа эканини, уларда қандай футболчилар ва қандай ажойиб мураббий борлигини тушунтиришга ҳожат йўқ — мен у кишига катта ҳурмат ва ҳавас билан қарайман. Бу биз учун жуда қийин ўйин бўлади.

Бизнинг мақсад — «Барселона» қандай ўйнашидан қатъи назар, қолган олти ўйиннинг барчасида ғалаба қозониш. Шу ўйинларда яхши ўйин намойиш этишни, ўсишни ва Ла Лигада яхшилаш керак бўлган жиҳатлар устида ишлашни истаймиз. Ҳозирча фақат навбатдаги ўйиндаги ғалаба ҳақида ўйлаяпмиз. У якунлангач, «Эспаньол»га қарши баҳсга эътибор қаратамиз», — деди Альваро Арбелоа. Унинг сўзларини клуб расмий сайти келтирди.

Маълумот учун, «Реал Мадрид» 32 турдан кейин 73 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Манба: championat.com
Киритилди: 07:37, 24.04.2026.
Ўқилди: 735 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик