Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Улуғбек Бақоев: «Жисмоний ҳолат сабаб ғалабадан қўлдан чиқаряпмиз»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 9-тури доирасида ўтказилган «Навбаҳор» — «Сўғдиёна» (1:1) учрашувидан сўнг жиззахликлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида иштирок этди.

— Биз бугунги кунда Ўзбекистоннинг энг яхши жамоаларидан бирига қарши ўйнадик. Рақиб жиддий, ўз олдига катта вазифалар қўйган. Жамоамиз ҳозир маълум бир “психологик яма”га тушиб қолганини ҳисобга олсак, ўйин борасида яхши таассуротлар қолди. Биринчи таймда ҳам, иккинчи таймда ҳам тартиб-интизом билан ҳаракат қилдик. Баъзи нарсалар ўхшади, баъзилари ўхшамади, аммо иккинчи бўлимда гол уришга муваффақ бўлдик. Ҳисобда олдинда бориб, ўйинни ғалабагача етказа олмаслик, алам қилади. Шундай бўлса-да, йигитларга интизом учун миннатдорчилик билдирмоқчиман.”

— Бу биринчи марта кузатилаётгани йўқ. «Қўқон-1912» билан баҳсда, Самарқандда ва ўтган ўйинда ҳам жамоа, ҳатто баъзида икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олиб, лекин якунда керакли ҳисобни ушлаб қола олмаяпти. Бу нима билан боғлиқ?

— Асосий сабаб жисмоний ҳолат. Жамоа мавсумолди йиғинларда нима билан шуғулланганидан хабардор эмасман. Бугунги ўйинни Қўқондаги баҳс билан солиштирсак, булар ҳам техник, ҳам жисмоний жиҳатдан икки хил жамоа. Ўйлайманки, ҳимоядаги хатоларимиз кўпроқ руҳият билан боғлиқ: қандайдир қўрқув пайдо бўлади. Биз ўйинчиларга ҳакам қанча вақт қўшиб беришидан қатъи назар, охиригача ўйнаш ва ҳеч қачон концентрацияни йўқотмаслик кераклигини доим уқтирамиз. Бугунги натижа психологик ҳолатимиз туфайли рўй берди.

— 2:0 ҳисобида олдинда бораётган ҳолда мағлуб бўлиш кучли психологик зарба эканлигини айтган эдингиз. Бу босиб берк кўчадан чиқишнинг йўли борми? Ахир бу ҳолат абадий давом эта олмайди-ку...

— Чиқиш йўли битта — йигитлар ўзларига ишончни ҳис қилишлари керак. Бунинг учун эса шунчаки ғалаба қозониш лозим. Техник жиҳатдан улар яхши тайёрланган, гол уришни билишади. Агар биз нотўғри йўналишда ишлаётганимизда, ҳар ўйинда вазиятлар яратиб, гол ура олмаётган бўлардик. Демак, пойдевор бор, аммо қаердадир вазиятни назорат қилиш етишмаяпти.

— Ҳужумчилар ҳақида сўрамоқчи эдим — бу ҳозир чемпионатимиздаги умумий тенденция. Фейсал Муличнинг ўйинини қандай баҳолайсиз? У «Пахтакор» ва «Қизилқум»га гол урди. Бугун гол уриш мумкин бўлган вазиятларда офсайдда бўлиб қолгани билан ёдда қолди. Шунингдек, ҳозирги кунда чемпионатимизда айнан марказий ҳужумчилар жуда кам гол ураётгани, голларнинг асосий қисми эса вингерлар ва ярим ҳимоячилар ҳиссасига тўғри келаётгани ғалати эмасми?

— Биринчидан, гол уриш қийинлашди. Ҳозир ҳар бир жамоа ва ҳар бир ҳимоя чизиғи рақибни синчковлик билан ўрганади. Ҳужумчиларнинг маҳоратли ва ўз меҳнати билан натижага эриша оладиганлари бор. Ҳар қандай ҳужумкор ўйинчи ўйинда ўзидан из қолдириши керак, энг яхши из эса — бу гол ёки жамоанинг ғалабасига қўшилган ҳиссадир. Кўп нарса жисмоний ҳолатга боғлиқ. Агар ўйинчи жисмонан тайёр бўлмаса, у ҳатто топ-даражадаги футболчи бўлса ҳам, етарлича фойда келтира олмайди. Умуман, ҳужумчиларнинг маҳсулдорлигига келсак, чемпионатимиз савияси ўсди, ўйинчилар ҳимояда яхшироқ ҳаракат қиладиган бўлишди. Бу табиий жараён. Ривожланиш туфайли гол уриш ҳам анча қийин бўлиб қолди.

— Ҳамкасбингиз Жафар Ирисметов подкастларнинг бирида Суперлига клубларига ҳужумчилар учун алоҳида мураббийлар ёллашни таклиф қилди. Ирисметовнинг фикрига қўшиласизми? Ахир ўзингиз ҳам ўтмишда ажойиб тўпурар бўлгансиз ва ҳимоячилар ҳозиргидан анча қўполроқ ўйнаган пайтларда ҳам дарвозага йўл топа олгансиз. Мураббийлар штабида бундай мутахассис керакми?

— Агар регламент ва клуб бюджети штабни кенгайтиришга имкон берса, нега энди йўқ? Бу яхши ғоя. Бизда ҳозирча бунга ўткир зарурат йўқ, ҳужумларни якунлаш борасида йигитлар билан ўзим кўп ишлаяпман. Лекин умуман олганда, айниқса катта футболга эндигина қадам қўяётган 16–17 ёшли ўйинчилар учун жарима майдончасидаги ўйинга ихтисослашган мутахассиснинг бўлиши жуда фойдали бўларди.

— Нима учун Жалолиддинов танаффусда алмаштирилди?

— Алмаштириш унинг ўйини билан боғлиқ эмас. Унда сариқ карточка бор эди, камчиликда қолиб кетмаслик учун таваккал қилишни истамадик.

Манба: https://t.me/pfcsogdianauz
Киритилди: 07:42, 24.04.2026.
Ўқилди: 206 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик