Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Фрэнк Лэмпард «Челси»га қайтиши мумкин

Баҳо:
+3 | -

«Ковентри» жамоасини 25 йиллик танаффусдан сўнг Англия Премьер-лигасига олиб чиққан Фрэнк Лэмпард фаолиятини яна собиқ клубида давом эттириши мумкин.

Британия матбуотининг хабар беришича, яқинда Лиам Росеньор билан хайрлашган «Челси» раҳбарияти янги мураббий сифатида айнан Лэмпард номзодини кўриб чиқмоқда. Мутахассиснинг «аристократлар» учун нақадар муҳим шахс экани инобатга олинса, бу тайинлов амалга ошиши эҳтимоли юқори баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Лэмпард 2019-2021 йиллар давомида ҳам Лондон клубини бошқарган эди. Гарчи ўшандаги фаолияти юқори натижалар билан якунланмаган бўлса-да, «Ковентри»даги муваффақият унинг мураббий сифатида сезиларли даражада тажриба орттирганини кўрсатмоқда.

Ўз навбатида, «Ковентри» раҳбарияти мутахассисни жамоада сақлаб қолишга ҳаракат қиляпти. Клуб президенти Дуг Кинг мураббийнинг келажаги борасида шундай деди:

«Фрэнк бу ерда бахтли, унга шаҳар ёқади. Албатта, қандайдир фавқулодда кутилмаган таклиф бўлиши мумкин, лекин бу ҳақда ҳозирча изоҳ бера олмайман. У — ажойиб мураббий».

Киритилди: 09:54, 24.04.2026.
Ўқилди: 956 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик