Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Бензема «Реал»ни кескин танқид қилди: «Мураббийни алмаштириш билан муаммо ҳал бўлмайди»

Баҳо:
+3 | -

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ ҳужумчиси Карим Бензема Испания клубидаги ҳозирги ҳолат ҳақида гапирди ва «ПСЖ» жамоасига ўз баҳосини берди.

«Ҳозирги пайтда «ПСЖ» дунёнинг энг яхши клубларидан бири. Қоғозда уларга «Реал»дагидек юлдузлар кучи етишмаётгандек туюлиши мумкин, лекин улар ҳақиқий жамоа сифатида ишлашмоқда. Захирадан майдонга тушадиган ўйинчилар кўпинча асосий таркиб футболчиларидан кўра кўпроқ таъсир ўтказишмоқда», — деди Бензема дунёнинг энг йирик ижтимоий тармоқларидан биридаги жонли эфир вақтида.

«У ерда улкан «эго» (манманлик) йўқлиги сабабли футболчилар эркинроқ ҳаракат қилишмоқда. Ҳужумга ўтаётган футболчи бор кучини беради ва жамоадаги бошқалар ҳам худди шундай қаттиқ меҳнат қилишади. «Реал»да эса ҳаммаси мураккаб. У жамоа сифатида ишламаяпти, ўзаро мулоқот етишмаяпти. Хоҳласангиз мураббийни алмаштиринг, лекин асосий муаммо йўқолмайди», — дея таъкидлади франциялик юлдуз.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Бензема Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Ҳилол» шарафини ҳимоя қилмоқда.

Киритилди: 17:37, 24.04.2026.
Ўқилди: 1406 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик