Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Слот Алиссоннинг «Ювентус»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Сўнгги вақтларда машҳур инсайдерлар ва Италиянинг етакчи оммавий ахборот воситалари «Ливерпуль» дарвозабони Алиссон Бекер ҳамда «Ювентус» ўртасидаги эҳтимолий музокараларни фаол муҳокама қилишмоқда.

АПЛ доирасидаги «Кристал Пэлас»га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида «Ливерпуль» бош мураббийи Арне Слот бу борада ўз фикрини билдирди.

«Мен бор эътиборимни фақат яқин истиқболга — уни имкон қадар тезроқ дарвозага қайтаришга қаратганман. У ҳақидаги, мен ва бошқалар ҳақидаги бу гап-сўзлар... Биз бу ерда миш-мишларни кўриб чиқмаймиз. Биз фактларга фақат зарурат туғилгандагина чуқур ёндашамиз, ҳозир эса бунга эҳтиёж йўқ», — дея Слотнинг сўзларини келтирмоқда Бен Жейкобс.

Алиссоннинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига етади. У жамоага келган илк кунлариданоқ «Ливерпуль»нинг асосий фигураларидан бири бўлиб келмоқда. Жорий мавсумда 33 ёшли бразилиялик посбон 34 та ўйинда майдонга тушди (шулардан 13 тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди) ва ўз дарвозасидан 36 та тўп олиб чиқди.

Киритилди: 17:45, 24.04.2026.
Ўқилди: 791 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик