Кириш Регистрация

Гиббс-Уайт: «Ажойиб ўйин бўлди»

Баҳо:
+ | -

«Ноттингем Форест» Англия чемпионатининг навбатдаги турида «қора мушуклар»ни ўз майдонида 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, жуда муваффақиятли иштирок этди. Учрашув ҳақида «Ноттингем» сардори ва голлардан бирининг муаллифи Морган Гиббс-Уайт ўз фикрларини билдирди.

«Мавсум осон кечмади, айниқса бошида. Лекин ҳозир ҳаммаси ўз ўрнига тушмоқда. Бизда яхши ўйин услуби шаклланди ва майдонда бир-биримизни яхши тушуняпмиз. Бу ажойиб ўйин бўлди, аммо олдинда ҳали кўплаб қийин баҳслар кутиб турибди. Диққатни жамлашимиз ва яхши натижалардан умид қилишимиз керак», — дея футболчининг сўзларини келтиради BBC Sport.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда «Ноттингем Форест» АПЛ турнир жадвалида 16-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 06:53, 25.04.2026.
Ўқилди: 509 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик