Кириш Регистрация
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина 3-2 Миср
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия

Кэррик Йоро ва Доргунинг ҳолати ҳақида гапириб берди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик Англия Премьер-лигасининг 34-туридан ўрин олган «Брентфорд»га қарши баҳс олдидан ҳимоячилар Лени Йоро ва Патрик Доргунинг ҳозирги ҳолати ҳақида тўхталиб ўтди.

«Тўғрисини айтсам, ҳаммаси аввалгидек жойида. Ўтган ўйиндан кейин баъзи футболчиларда кичик лат ейишлар бор эди, бу кутилган ҳолат. Патрик Доргу сафга қайтиш устида ишламоқда. Бу борада унда яхши ўсиш бор, у жамоа билан машғулотларга яқинлашиб қолди, бу хушхабар. Лени Йорони тиклаш бўйича ишлар ҳам давом этмоқда. Эҳтимол, у тез орада майдонга қайтар, лекин ҳозирча бунга тўлиқ ишонч йўқ», — дея Кэррикнинг сўзларини келтиради манкунианликлар расмий сайти.

Киритилди: 09:35, 25.04.2026.
Ўқилди: 797 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик