Кириш Регистрация

Дунёнинг биринчи рақамли ракеткаси «Реал» юлдузлари ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Дунёнинг биринчи рақамли ракеткаси Янник Синнер Жуд Беллингем ва Тибо Куртуа билан бўлган суҳбатдан олган таассуротлари билан ўртоқлашди.

Аввалроқ Синнер, Беллингем, Куртуа ва Рафаэль Надаль «Сантьяго Бернабеу» стадионида теннис ўйнашган эди.

«Бу жуда қизиқарли кун бўлди. Мен «Бернабеу»да биринчи марта бўлишим. Футбол стадиони ичидаги корт бироз ғалати кўринди, лекин шу билан бирга бу ўзига хос манзара эди. Бундай воқеа биринчи марта содир бўлди.

Куртуа ва Беллингем билан танишиш ёқимли бўлди. Улар кўп йиллардан бери юқори даражада бўлишларига қарамай, жуда камтар инсонлар экан. Жуд — ҳайратланарли ўйинчи ва менинг кумирларимдан бири. Куртуа билан эса бироз кўпроқ вақт ўтказдик — стадиондан бирга чиқиб кетдик ва турли мавзуларда суҳбатлашдик. Ва албатта, Рафани яна кўриш мен учун алоҳида воқелик бўлди», — деди Синнер матбуот анжуманида.

Киритилди: 14:04, 25.04.2026.
Ўқилди: 767 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик