Кириш Регистрация
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-0 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-0 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой - Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта - Бавария
11/03 01:00 Атлетико - Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл - Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал

«Нефтчи» ўз мухлисларига миннатдорчилик билдиради

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, 26 август куни жамоамиз “Пахтакор” марказий стадионида Миржалол Қосимов бошчилигидаги “Бунёдкор” клубига қарши майдонга тушди. Ўша учрашувда “Нефтчи” мағлубиятга учраган бўлса-да, жамоамиз кўрсатган ўйин мухлисларга ёққани ҳақидаги фикрлар янграмоқда. Ҳақиқатдан ҳам шу куни омад “Нефтчи”дан юз ўгирмаганида Тошкентдан ғалаба билан қайтишимиз ҳам мумкин эди.

Энди асосий мавзуга қайтсак, мазкур баҳс олдидан клуб расмий сайти орқали жамоа мухлисларини Тошкентда ҳам бизни бевосита стадионда қўллаб-қувватлашлари ҳақида мурожаат этгандик. Зеро, айнан мана шундай мухлислар туфайли “Нефтчи” сафар ўйинларида ҳам рақибидан ҳайиқмай ҳаракат қилмоқда.

Хусусан, душанба куни “Пахтакор” стадионига “Нефтчи”нинг кўплаб мухлислари ташриф буюришди. Уларнинг ҳайқириқлари бутун стадионни ларзага келтирди. Бу ҳолатни кўрганлар "бу ўйинда мезбон ким ўзи?" деган савол билан мурожаат этишди.

Тан олиш керак, шу куни стадионига келган ишқибозларнинг асосий қисмини “Нефтчи” мухлислари ташкил этганди. Бутун учрашув давомида стадионда “Нефтчи, “Нефтчи” деган ҳайқириқлар эштилиб турди. Бир сўз билан айтганда, фарғоналик футбол мухлислари яна бир марта барчанинг ҳавасини келтиришди. “Нефтчи” ўз ишқибозлари билан фахрланиб келиши бежиз эмаслигига амин бўлишди. Бу албатта жамоа аъзоларига қўшимча куч бағишлади.

Мухлисларимиз довон ошиб бўлса ҳам жамоамизни бевосита стадионда қўллаб-қувватлашгани учун клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ва клубнинг бошқа ходимлари сизларга миннатдорчилик изҳор этади.

Ҳар доим “Нефтчи”га шундай қўллаб-қувватлаб туринглар, жамоамиз эса сизларни қувонтиришни давом этади. Яна бир марта бизни уялтириб қўймаганингиз учун сизларга раҳмат айтамиз.

“Нефтчи” матбуот хизмати

Манба: www.fcneftchi.uz
Киритилди: 08:41, 28.08.2013.
Ўқилди: 7921 марта.
Фикрлар: 118 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [10092]

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [7660]

"Реал Мадрид" мухлислари учун хушхабар [6524]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [4471]

Беларуслик футболчи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди [3051]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [2263]

Ла Лига Мессининг «Барселона»га қайтишига рухсат берганмиди? Тебас жавоб берди [2109]

Ироқ терма жамоаси устози: «Илтимос, бизга ёрдам беринг» [2054]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [1922]

«Ливерпуль» «Интер» юлдузи трансферига тайёргарлик кўрмоқда [1899]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.