Кириш Регистрация

Хави ўзига ўхшаш уч нафар футболчини айтди

Баҳо:
+ | -

«Барселона»нинг афсонавий собиқ футболчиси ва мураббийи Хави Эрнандес замонавий футболчилардан кимлар унинг ўйин услубини ёдга солишини айтиб ўтди.

Собиқ ярим ҳимоячи кутилганидек «кўк-анорранглилар»нинг айни дамдаги юлдузи Педрини қайд этди, шунингдек, «Ливерпуль» аъзоси, аргентиналик Алексис Мак Аллистер ҳамда «ПСЖ» вакили, португалиялик Витиньяни ҳам тилга олди.

«Педри, Мак Аллистер ва Витинья ҳаммадан кўра кўпроқ мени ёдга солади. Улар ўйинни жуда яхши тушунишади. Уларнинг ҳар бир узатмаси — онгли ҳаракат ва тўпни ошириш пайтидаёқ кейинги қадамни ўйлаб қўйишади. Бу шунчаки пас бериш учун пас бериш эмас», — деди Хави Ромариога берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик мутахассис футболчилик фаолиятини 2019 йилда якунлаган эди. «Барселона» бош мураббийлиги лавозимини эса икки йил олдин, 2024 йилнинг май ойида тарк этган.

Киритилди: 08:07, 26.04.2026.
Ўқилди: 966 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик