Гари Невиллнинг фикрича, «Манчестер Сити» ҳужумдаги кучлироқ ўйини эвазига «Арсенал» билан бўлаётган чемпионлик пойгасида ғолиб чиқиши мумкин.
«Стандарт вазиятлар — ҳозирги «Арсенал» ўйинининг муҳим қисми ва айнан шу омил туфайли улар яна муваффақиятга эришишди [«Ньюкасл» билан ўйинда]. «Арсенал» дарвозаси дахлсизлигини сақлашни билади, аммо «Сити» ҳужум ташкил қилиш борасида анча яхши ҳолатда.
«Арсенал» ҳар бир ўйинда гол ўтказмаслиги ва ғалаба қозониши керак, шундагина уларда чемпионлик учун имконият пайдо бўлади. Ҳимоядаги ишлар шунчаки ажойиб, лекин голлар ҳам зарур», — деди «Манчестер Юнайтед» собиқ ҳимоячиси.
34-турдан сўнг «Арсенал» АПЛда пешқадамлик қилмоқда. Улар битта захира ўйинига эга бўлган «Манчестер Сити»дан 3 очко олдинда бормоқда.













