Кириш Регистрация

Араухо «Барселона» раҳбариятига ўз қарорини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

Аввалроқ «Барселона» марказий ҳимоячиси ва сардори Рональд Араухо шу йилнинг ёзида Каталония грандини тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

Эндиликда маълум бўлишича, уругвайлик футболчининг ўзи «кўк-анорранглилар» сафидан кетишни истамаяпти. Қайд этилишича, марказий ҳимоячи тушкунликка тушмаган ва жамоанинг асосий таркибидаги ўрнини қайтариб олишга қодир эканига ишончи комил.

Эслатиб ўтамиз, Араухонинг «блаугранас» билан амалдаги шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt 27 ёшли футболчини 20 миллион еврога баҳоламоқда. Жорий мавсумда ҳимоячи 35 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол уришга муваффақ бўлди.

Киритилди: 17:48, 26.04.2026.
Ўқилди: 5963 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик