Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Мендез жамоаси мўжиза кўрсатди

Баҳо:
+ | -

Биринчи турда Қатарнинг "Ас-Садд" клубини мағлуб этган мусобақанинг амалдаги ғолиби "Санойи Гити Пасанд" 2-турда "Чонбури Блувейв" жамоасини ҳам мағлуб этса, муддатидан олдин ярим финал йўлланмасини ҳал қиларди. Мағлубият эса таиландликларнинг аҳволини бироз оғирлаштириб қўярди.

Буни яхши ҳис қилган Мендез шогирдлари биринчи бўлиб ҳисобни очишди. Орадан 4 дақиқа ўтиб эронликлар ҳисобни тенглаштиришди ва танаффусга жамоалар 1:1 натижа билан йўл олишди.

Иккинчи бўлимда "Гити Пасанд" 2та гол уриб, 3:1 ҳисобида олдинга ўтиб олди. Ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида Мендез дарвозабон ўрнига бешинчи ўйинчини туширди ва бу ўз самарасини берди. Орадан дақиқа ўтиб таиландликлар ҳисобдаги фарқни биттага қисқартиришди. Ўйин тугашига бир ярим дақиқа қолганида эса улар ҳисобни тенг ҳолатга келтиришди.

Воқеалар ривожидан довдираб қолган форслар ўйин тугашига 30 сония қолганида ўз дарвозаларидан яна битта гол ўтказиб юбориб, кутилмаганда, ушбу ўйинни бой беришди. "Чонбури" - "Санойи Гити Пасанд" - 4:3.

Ушбу ғалабадан кейин "Чонбури" 4 очко билан 1-ўринга чиқиб олган бўлса, "Ас-Садд" ва "Санойи Гити Пасанд" жамоалари ҳисобида 3тадан очко бор. "Ардус" эса 1 очко билан кифояланди. Эртага Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Эрон клубини мағлубиятга учратишса, гуруҳдан чиқиш учун яхши имкониятга эга бўлишади.

B - Гуруҳи
ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Чонбури Блувейв 2 1 1 0 6-5 4
2 Ас-Садд 2 1 0 1 7-6 3
3 Санойи Гити Пасанд 2 1 0 1 6-6 3
4 Ардус 2 0 1 1 5-7 1
Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:56, 28.08.2013.
Ўқилди: 7245 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.