Кириш Регистрация

Расман: Салоҳ «Ливерпуль» учун бошқа ўйнамайди

Баҳо:
+ | -

Миср миллий терма жамоаси директори Иброҳим Ҳассан ҳужумчи Муҳаммад Салоҳнинг жароҳати борасидаги сўнгги маълумотларни очиқлади. Унга кўра, вингер жорий мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди.

«Футболчининг сон орқа мушаги йиртилган. Унинг тўлиқ тикланиши учун камида тўрт ҳафта вақт талаб этилади», — дея Ҳассаннинг сўзларини келтирмоқда ОАВ.

Терма жамоа расмийсининг таъкидлашича, Салоҳ «Ливерпуль» сафида бошқа ўйин ўтказмайди. У ёзда жамоани тарк этади.

Бироқ тикланиш жараёни муваффақиятли кечса, футболчи 2026 йилги жаҳон чемпионатига қадар сафга қайтади.

Киритилди: 11:54, 27.04.2026.
Ўқилди: 1952 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик