Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария

Кейинги мавсум учун Чемпионлар лигаси йўлланмасини нақд қилган навбатдаги икки клуб номи маълум

Баҳо:
+ | -

Миллий чемпионатларнинг навбатдаги тур якунларига кўра, «ПСЖ» ва Дортмунднинг «Боруссия» клублари 2026/27 йилги мавсум учун Чемпионлар лигасининг умумий босқичи йўлланмасини қўлга киритган 8 ва 9-жамоаларга айланди.

Франция Лига 1 пешқадами «ПСЖ» сафарда «Анжер» устидан қозонилган ғалабадан (3:0) сўнг очколари сонини 69 тага етказди. Мавсум якунига уч тур қолганда парижликлар 4-ўриндаги «Лилль» (57 очко) ва ундан пастдаги жамоалар учун етказиб бўлмас масофага чиқиб олишди. Маълумот учун, Франциядан 3 та жамоа тўғридан-тўғри ушбу босқичга йўл олади.

Германиядан эса 4 та клуб Чемпионлар лигасининг умумий босқичига йўлланма олади. Бундеслигада 2-ўринда бораётган «Боруссия Д» ўз майдонида «Фрайбург»ни тор-мор этиб (4:0), 67 очко жамғарди. Дортмундликлар ҳам турнир якунига уч тур қолганда 5-ўриндаги «Ҳоффенхайм» (57 очко) учун недосягаем бўлишди.

Аввалроқ Чемпионлар лигасининг 2026/27 йилги мавсумидаги жойини «Барселона», «Бавария», ПСВ, «Арсенал», «Реал», «Интер» ва «Манчестер Сити» клублари нақд қилиб бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу босқичга жами 29 та клуб тўғридан-тўғри йўл олади, қолган 7 та ўрин эса саралаш баҳслари орқали аниқланади.

Киритилди: 12:56, 27.04.2026.
Ўқилди: 1862 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик