Кириш Регистрация
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-0 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-0 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой - Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта - Бавария
11/03 01:00 Атлетико - Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл - Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал

Илҳом Юнусов мухлислар эътирофида!

Баҳо:
+ | -

"Насаф" жамоасида бир ўйинчи борки, уни клуб мухлислари жон дилидан яхши кўришади. Бу 27-рақамда ўйнайдиган жонкуяр ярим ҳимоячимиз Илҳом Юнусовдир. Илҳом "Насаф" сафида энг кўп меҳнат қиладиган ўйинчилар сирасига киради. Унинг майдондаги чаққон ҳаракатлари барча мухлисларда олам-олам завқ ўйғотади.

Ўзларингизга маълум, "Насаф" ПФК раҳбарияти ва мухлислар клуби билан ҳамкорликда ўтган йили  янги тадбирга қўл уришган эдилар. Яъни, Қаршида бўлиб ўтадиган жамоанинг ҳар бир ўйинида ўзини кўрсатган ўйинчилар кейинги ўйинда мухлислар клуби томонидан эътироф этилиб, ушбу ўйинчига махсус ёрлиқ топширилади. Мавсум сўнгида эса ана шу ёрлиққа сазовор бўлган ўйинчилар қўшимча равишда клуб  томонидан рағбатлантирилади.

Хабарингиз бор, 22 август куни Қарши шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Кубоги ярим финали жавоб учрашувида жамоамиз пойтахтнинг "Пахтакор" жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, жорий йилдаги Ўзбекистон Кубоги финали йўлланмасини қўлга киритди.

Ушбу учрашувда стадионга йиғилган мухлислар жамоанинг барча ўйинчилари ўз маҳорати-ю кучларини аямасдан олдиларида турган вазифасини адо этиш учун, мухлисларни хурсанд қилиш учун майдонда жавлон уриб ўйнашди ва оқибатда меҳнатлари самара берди. "Насаф" кетма-кет учинчи марта Ўзбекистон Кубоги финалига чиқди.

"Насаф" ПФК мухлислар клуби аъзолари бир овоздан ана шу учрашувдаги "энг яхши ўйинчи" сифатида ярим ҳимоячи Илҳом Юнусовни эътироф этишди. 26 август куни "Сўғдиёна"га қарши учрашувнинг танаффус пайти унга клуб мухлислари етакчиси Ўктам Узоқов томонидан махсус ёрлиқ топширилди.

Албатта Илҳом Юнусов ана шу биргина ўйинда эмас, балки жамоанинг барча ўйинларида ҳам катта ҳажмда меҳнат қилади ва ўзининг жамоа ютуқларига муносиб ҳиссасини қўшиб келади. Шундан келиб чиқиб, у клуб мухлисларининг эътирофига ва олқишларига сазовор бўлмоқда. Илҳом Юнусов ўтган йилги мавсумда ҳам мухлислар томонидан энг яхши ўйинчи сифатида бир неча марта ана шундай тан олинган эди.

Биз "Насаф" жамоасининг барча мухлислари номидан севимли ва жонкуяр ўйинчимиз Илҳом Юнусовни ана шу ютуғи билан самимий олқишлаб қоламиз. Умид қиламизки, у жамоамиз сафида мана шундай мухлислар ҳурматига кўплаб сазовор бўлади.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 17:35, 28.08.2013.
Ўқилди: 3504 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [10092]

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [7660]

"Реал Мадрид" мухлислари учун хушхабар [6524]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [4471]

Беларуслик футболчи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди [3051]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [2263]

Ла Лига Мессининг «Барселона»га қайтишига рухсат берганмиди? Тебас жавоб берди [2109]

Ироқ терма жамоаси устози: «Илтимос, бизга ёрдам беринг» [2054]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [1922]

«Ливерпуль» «Интер» юлдузи трансферига тайёргарлик кўрмоқда [1899]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.