Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Упамекано: «ПСЖ» таркибида ажойиб ўйинчилар бор ва улар супержамоа»

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳимоячиси Дайо Упамекано Чемпионлар лигаси ярим финалидан ўрин олган «ПСЖ»га қарши дастлабки баҳс олдидан журналистлар билан суҳбатлашди. Немис ва француз клублари ўртасидаги учрашув 28 апрель куни бўлиб ўтади.

Усмон Дембеле билан бўлажак тўқнашув ҳақида

«Биз битта шаҳарданмиз. Чемпионлар лигаси ярим финалида ўзаро тўқнаш келишимиз — ақл бовар қилмас воқеа. Ҳа, биз илгари ҳам бир-биримизга қарши ўйнаганмиз, лекин бу сафар бошқача ўйин бўлади. Иккимиз ҳам ўз жамоамиз учун курашишга тайёрмиз», — дея Упамеканонинг сўзларини келтиради TNT Sports.

Жамоадоши Майкл Олисе ҳақида

«Машғулотларда унга қарши ҳимояланишимга тўғри келади ва бу жуда қийин. У деярли ҳамма нарсани қила олади. Тўп унда бўлганида, мени алдаб ўтишига ишонади. У жуда кўп меҳнат қилади ва доимо ўз устида ишлашни хоҳлайди. У билан бирга «Бавария»да ва терма жамоада ўйнаётганимдан хурсандман».

Рақиб ҳақида

«ПСЖ таркибида ажойиб ўйинчилар бор ва улар супержамоа. Ҳозирда улар дунёнинг энг яхши клубларидан бири. Улар жуда яхши шаклланган ва агрессив ҳужум қилишади. Биз илгари ҳам парижликларга қарши ўйнаганмиз. Бу жуда қийин. Улар майдонда доимий ҳаракат қилиш орқали рақибни мувозанатдан чиқаришга ҳаракат қилишади. Биз буни уддалашга ҳаракат қиламиз».

Киритилди: 15:16, 28.04.2026.
Ўқилди: 353 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [9954]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [4905]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [3477]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3185]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [2662]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2075]

Муҳаммад Салоҳ қайси ҳолатда «Ливерпуль»дан кетмаслиги маълум бўлди [1868]

Жароҳат олган Дембеленинг аҳволи маълум бўлди [1838]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [1816]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1691]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик