Кириш Регистрация
27/04 00:00 Вильярреал 2-1 Сельта
27/04 19:00 Машъал 0-1 Бухоро
27/04 19:00 ОКМК 2-1 Локомотив
27/04 21:30 Кальяри 3-2 Аталанта
27/04 23:45 Лацио 3-3 Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон 0-1 Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна 4-2 Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор 0-0 Насаф
28/04 23:59 ПСЖ - Бавария
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал

Винисиус Антонининг ўғлига: «Сен отангдан анча чиройлисан»

Баҳо:
+ | -

Ла Лиганинг 32-туридан ўрин олган «Реал Мадрид» ва «Бетис» (1:1) учрашуви олдидан трибуна ости йўлагида қизиқарли воқеа юз берди. «Қироллик клуби» юлдузи Винисиус Жуниор рақиб жамоа вакили Антони ва унинг фарзанди билан самимий суҳбатлашди.

DAZN камераларига муҳрланган кадрларда Винисиуснинг Антонига қарата ҳазил қилганини кўриш мумкин: «Соч турмагинг ажойиб. Энди сен жиддий одамсан, икки фарзанднинг отасисан-а?». Шундан сўнг Антони ўғлини чақириб, Винисиус билан таништирди. Бразилиялик вингер болакайдан: «Голлар уриб турибсанми? Ким кучлироқ — сенми ёки отангми?» деб сўради.

Кичик Антони нафақат Винисиус, балки Килиан Мбаппе билан ҳам саломлашди ва Жуду Беллингемдан ўйиндан сўнг дастхат беришини илтимос қилди. Болакайнинг ўзини тутишидан ҳайратланган Винисиус яна ҳазил билан суҳбатни якунлади: «Бу бола ҳамма билан гаплашаркан, ҳеч кимдан тортинмайди. Сен отангга ўхшамабсан, ундан анча чиройлисан».

Киритилди: 17:11, 28.04.2026.
Ўқилди: 508 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик