Кириш Регистрация
03/08 19:30 Қўқон-1912 0-1 Сурхон
03/08 20:00 ОКМК 1-2 Насаф
03/08 20:30 Динамо 0-0 Нефтчи

Франция президенти «ПСЖ» — «Бавария» ўйинида ким ғалаба қозонишини айтди

Баҳо:
+ | -

Франция президенти Эммануэль Макрон Европа Чемпионлар лигаси ярим финалидан ўрин олган «ПСЖ» ва «Бавария» ўртасидаги баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Давлат раҳбари гарчи ички чемпионатда бошқа жамоага хайрихоҳ бўлса-да, халқаро майдонда Париж клубини қўллаб-қувватлашини билдирди.

«Мен асли «Марсель» мухлисиман, аммо бугун Франция шарафини «ПСЖ» ҳимоя қилади. Шундай экан, мен «ПСЖ»га мухлислик қиламан! Тахминим? Менимча, «ПСЖ» 3:1 ҳисобида ғалаба қозонади», — дея Макроннинг сўзларини келтиради L’Équipe нашри.

Эслатиб ўтамиз, 2025/2026 йилги мавсум ярим финалининг илк учрашуви бугун, 28 апрель оқшомида Париждаги «Парк де Пренс» стадионида бўлиб ўтади. Жавоб ўйини эса 6 май куни Мюнхенда ўтказилади. Чорак финалда парижликлар «Ливерпуль»ни (умумий ҳисоб 4:0), мюнхенликлар эса Мадриднинг «Реал» клубини (6:4) мусобақадан чиқариб юборишган эди.

Киритилди: 17:25, 28.04.2026.
Ўқилди: 665 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик