Кириш Регистрация
27/04 00:00 Вильярреал 2-1 Сельта
27/04 19:00 Машъал 0-1 Бухоро
27/04 19:00 ОКМК 2-1 Локомотив
27/04 21:30 Кальяри 3-2 Аталанта
27/04 23:45 Лацио 3-3 Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон 2-1 Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна 5-2 Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор 2-2 Насаф
28/04 23:59 ПСЖ - Бавария
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал

Стоунс: «Бу умримнинг охиригача менинг уйим бўлиб қолади»

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси ҳимоячиси Жон Стоунс мавсум якунида «Манчестер Сити»ни тарк этиши муносабати билан баёнот берди. Аввалроқ бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар берган эди.

«Сўнгги 10 йил давомида бу ер менинг уйим эди ва умримнинг охиригача уйим бўлиб қолади», — деб ёзди Стоунс ўз ижтимоий тармоқларида.

«Бу кўп жиҳатдан «америкача тепаликлар»ни (паст-баландликларни) эслатувчи давр бўлди. Мен бу ерга бола сифатида келиб, энди эркак киши — ота, эр ва майдондаги ҳолат ҳақида гапирадиган бўлсам, шаклланган футболчи сифатида кетяпман. Мен барча орзуларимни амалга оширдим ва бу ерга нима учун келган бўлсам, ўша совринларнинг барчасини бошим узра баланд кўтардим. Фаолиятимнинг бошида бундай даражага чиқишимни тасаввур ҳам қила олмасдим», — деб таъкидлади футболчи.

31 ёшли Стоунснинг шартномаси шу ёзда якунига етади. У 2016 йилда «Эвертон»дан ўтганидан бери «шаҳарликлар» сафида 293 та ўйин ўтказди. У «Сити»га 6 та чемпионлик титули, Чемпионлар лигаси, 2 та Англия Кубоги, 5 та Лига Кубоги, 3 та Англия Суперкубоги, Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва УЕФА Суперкубогида ғолиб чиқишга ёрдам берди.

Киритилди: 20:22, 28.04.2026.
Ўқилди: 268 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик