Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Вадим Абрамов: «Ўз хатоларимиз билан ғалабани рақибга топшириб қўйдик»

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 10-тури доирасида кечган «Андижон» — «Динамо» (2:1) учрашувидан сўнг самарқандликлар устози Вадим Абрамов мағлубият сабаблари ва жамоадаги ички муҳит ҳақида кутилмаган баёнотлар берди.

«Мағлубиятга ўз хатоларимиз сабаб»

Тажрибали мутахассис жамоасининг ўйин давомида ҳисобда олдинга чиқиб олиб, якунда имкониятни бой берганини руҳий ишончсизлик ва қўпол хатолар билан изоҳлади.

«Баҳсни кўпчилик кўрди, кичик ҳисобда мағлуб бўлдик. Бундай ҳолат биринчи марта кузатилаётгани йўқ. Ўз хатоларимиз туфайли гол ўтказиб юборяпмиз. Гол урдик, аммо кейин дарвозамиздан тўплар олиб чиқишга мажбур бўлдик. Ўзимиз ўйинни рақибга топшириб қўйдик. «Андижон» биздан кучли ўйнамади, лекин улар ғалаба қозонишди», — деди Абрамов.

Маошсизлик ва футболчиларнинг руҳий ҳолати

Матбуот анжуманида жамоадаги молиявий муаммолар ва футболчиларнинг майдондаги агрессив ҳаракатлари мавзуси ҳам четда қолмади. Айниқса, Анвар Ҳожимирзаевнинг қизил карточка олиши мураббий томонидан маошларнинг берилмаётгани билан боғланди.

«Ўйинчиларни тўғри тушунаман. Анчадан бери ойлик маош олмаган футболчида ҳар хил руҳий ҳолатлар юз беради. Муаммоларимиз етарлича. Кимдир кетмоқчи, яна кимдир бошқа фикрда. Бундай вазиятда уларни айблаш ҳам қийин», — дея таъкидлади мутахассис.

Таркибдаги йўқотишлар ва ФИФАга эҳтимолий даъволар

Жамоа етакчиларидан бири Хислат Халилов ва бразилиялик легионернинг клубни тарк этгани ҳақидаги хабарларга Абрамов ойдинлик киритди. Унинг сўзларига кўра, молиявий етишмовчилик клубни оғир аҳволга солиб қўйган.

«Улар келишди, кўришди ва ойлик берилмаётгани учун ўйнамайдиган бўлишди. Пулимиз бўлмаса, нима ҳам қила олардик? Легионер кетди ва менимча, ФИФАга мурожаат қилса керак. Хислат Халилов ҳам кетмоқчи эканини айтди, мен рози бўлдим. Хоҳламаган ўйинчини мажбурлаб ўйнатиб бўлмайди. Жамоада фақат ўзини эмас, бутун коллективни ўйлаш керак», — деди Вадим Абрамов.

Эслатиб ўтамиз, «Динамо» ушбу мағлубиятдан сўнг турнир жадвалида 15-ўринга тушиб кетди.

Манба: "Андижон" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 02:38, 29.04.2026.
Ўқилди: 739 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [14387]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [7209]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5810]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5546]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3683]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2783]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2149]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2137]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2007]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1859]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик