Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

«Бенфика» Моуриньони «Реал»га қўйиб юбормоқчи эмас

Баҳо:
+ | -

Португалиялик футбол агенти Паулу Барбоза Жозе Моуриньонинг «Бенфика»дан Мадриднинг «Реал» клубига эҳтимолий ўтиши борасида лиссабонликларнинг позициясини очиқлади.

«Португалия клуби Жозени қўйиб юборишни истамаяпти. Раҳбарият Моуринью жамоада қолиши ва Чемпионлар лигасида муваффақиятли иштирок этиш учун янги жамоа барпо этишига умид қилмоқда», — дея Барбозанинг сўзларини келтиради «РБ Спорт» портали.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВда 63 ёшли португалиялик мутахассис «Реал» бош мураббийлигига асосий номзод экани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Моуринью аввал ҳам (2010–2013 йилларда) «қироллик клуби»да фаолият юритган. «Реал» билан у Испания чемпионлиги, мамлакат Кубоги ва Суперкубогида ғолиб чиққан.

«Special One»нинг «Реал»дан кейинги фаолиятида «Челси»га қайтиш, «Манчестер Юнайтед», «Тоттенхэм», «Рома» ва «Фенербахче»даги иш жараёнлари кузатилган. У 2025 йилдан буён «Бенфика» бош мураббийи бўлиб ишлаб келмоқда.

Киритилди: 22:15, 29.04.2026.
Ўқилди: 254 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик