Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Михаил Мудрикнинг допинг иши спорт арбитраж судига етиб борди

Баҳо:
+ | -

Украина терма жамоаси ва “Челси” футболчиси Михаил Мудрикнинг допинг билан боғлиқ иши Халқаро спорт арбитраж судига (CAS) етиб борди. Футболчи Англия футбол ассоциацияси (ФА) қарори устидан апелляция берган. У 2024 йил декабрь ойида допинг-тестдан ўта олмагани сабабли дастлаб ассоциация томонидан футболдан четлатилган эди.

Ҳозирда у апелляция аризасини топширган ва иш CAS томонидан кўриб чиқилмоқда. Хабарларга кўра, томонлар ўртасида “ёзма баёнотлар” алмашинуви якунланган, бироқ суд мажлиси санаси ҳали белгиланмаган.

Украиналик футболчи сўнгги бор “аристократлар” сафида 2024 йил ноябрь ойида Конференциялар Лигаси доирасида майдонга тушган эди.

2025 йил июнь ойида расман айблов эълон қилинганидан бери Мудрик иш якуни ва апелляция натижасини кутмоқда.

2024 йилда берган баёнотида Мудрик допинг-тест натижаси у учун “мутлақо кутилмаган ҳолат” бўлганини ва “ҳеч қандай хато иш қилмаганини” таъкидлаган эди. “Челси” клуби эса ўз ички суриштирувини ўтказган ва 25 ёшли футболчига четлатиш эълон қилингандан сўнг жамоа билан машғулот ўтказишга рухсат бермаган.

Мудрик 2023 йилда “Шахтёр Донецк”дан “Челси”га 89 миллион фунт стерлинг эвазига ўтган эди. У клуб сафида 73 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 11 та ассист муаллифига айланган. Ҳозирда футболчи жисмоний ҳолатини сақлаб туриш учун жамоасидан алоҳида машғулот олиб бормоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 06:28, 30.04.2026.
Ўқилди: 288 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик