Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

«Ҳакамлар ҳам хато қилишга ҳақли»: Коке «Арсенал» билан ўйиндаги баҳсли вазиятлар ҳақида

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби ярим ҳимоячиси Коке Чемпионлар лигаси ярим финали доирасидаги Лондоннинг «Арсенал» жамоасига қарши ўйиндаги (1:1) ҳакамлик ишига тўхталди.

Баҳснинг асосий муҳокама мавзуларидан бири — учрашув сўнггида ҳакам Данни Маккелининг «матрасчилар» дарвозасига белгиланган пенальтини бекор қилиш ҳақидаги қарори бўлди. Таъкидлаш жоизки, ҳар икки гол ҳам ўн бир метрлик жарима зарбасидан киритилди.

«Ҳакам қўлидан келган барча ишни қилишга ҳаракат қилди. Агар биз зарба беришда ёки пас узатишда хато қилишимиз мумкин бўлса, демак, ҳакамларга ҳам хато қилишга рухсат берилган. Баҳсли қарорлар бўлди, лекин бунинг қўрқинчли жойи йўқ – барчамиз ўз ишимизни иложи борича энг яхши тарзда бажаришга ҳаракат қиламиз», – деди Коке ўйиндан сўнг журналистлар билан суҳбатда.

Учрашувда голларга 44 ва 56-дақиқаларда мос равишда Виктор Дьёкереш ҳамда Хулиан Альварес муаллифлик қилишди.

Киритилди: 08:15, 30.04.2026.
Ўқилди: 519 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик