Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Льоренте «Арсенал» билан ўйиндаги хатоларни санаб ўтди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби футболчиси Маркос Льоренте Чемпионлар лигаси биринчи ярим финали доирасида Лондоннинг «Арсенал» жамоаси билан қайд этилган дуранг (1:1) ҳақида фикр билдирди.

«Канонирлар» 44-дақиқада ҳисобни очишганди, бироқ бу устунлик узоқ давом этмади — 56-дақиқадаёқ Хулиан Альварес мувозанатни тиклади.

«Биринчи бўлимда «Арсенал» устунлик қилди, иккинчи бўлимда эса — биз. Жавоб ўйинида ҳам бугунги баҳснинг танаффусдан кейинги қисмида кўрсатган ўйинимизни давом эттиришимиз керак.

Тўпни қайтариб олиш биз учун қийин кечди, рақиб жарима майдони яқинида эса ҳаддан ташқари шошқалоқликка йўл қўйдик. Бу ўз таъсирини кўрсатмай қолмади: биз яратишимиз мумкин бўлган вазиятларнинг барчасини ҳам юзага келтира олмадик, борларидан эса унумли фойдалана олмадик», — деди Льоренте журналистлар билан суҳбатда.

Киритилди: 09:28, 30.04.2026.
Ўқилди: 281 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик