Мадриднинг «Атлетико» клуби яримҳимоячиси Коке Чемпионлар лигаси ярим финали доирасида лондонликларга қарши кечган илк учрашув (1:1) якунлари ҳақида гапирди.
«Биз қўлимиздан келган барча ишни қилдик. Ўйинни бироз ишончсиз бошлаган бўлсак-да, якунда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Энди ҳаммаси иккинчи баҳсда ҳал қилинади.
«Арсенал» мудофаада жуда тартибли ўйин кўрсатади, ҳужум чизиғида эса тезкор футболчилари бор. Афсуски, биз яратилган вазиятлардан унумли фойдалана олмадик ва ишни охиригача етказа олмадик», — дея Кокенинг сўзларини келтирмоқда УEФА расмий сайти.













