Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина - Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

«Насаф»да ким нечта гол урди?

Баҳо:
+1 | -

Олий лигамизда терма жамоамиз ўйинлари туфайли қисқа танаффус вужудга келди. Вақтдан фойдаланиб, жамоамиз сафида ўйнаб, бу йилги учрашувларда ким нечта гол урганини ҳисоблаб чиқдик. Энг қизиғи ҳозирча Олий лига жамоалари ичида энг кўп гол урган жамоа ҳам айнан "Насаф" жамоаси бўлиб турибди.

"Насаф" жамоаси ортда қолган 17 турда рақиблар дарвозасини 43 марта ишғол қилган. Афсуски пешқадамлар сафида энг кўп дарвозасидан тўп ўтказиб юборган жама ҳам "Насаф" ҳисобланади, улар ўз дарвозалари туридан 18 марта тўп олиб чиқишган.

"Насаф" сафидаги тўпурарлар рўйхатини жамоамиз сардори Артур Геворкян бошқариб бормоқда. Иккинчи ўринда эса моҳир ва жонкуяр ҳужумчимиз Илҳом Шомуродов, унинг ҳисобида ҳозирча 9та гол бор.

Жорий йилдаги чемпионатнинг олдимизда 9та тури бор, умид қиламизки жамоа аъзоларида ҳали ўз ҳисобларига гол ёзиб қўйиш имконияти катта. Аслида жамоа ютуғи ким қанча гол уришида эмасдек, энг муҳими учрашувдаги ижобий натижадир. Қолаверса, ушбу урилган голларда жамоа аъзоларининг катта меҳнатлари ва ҳиссалари ҳам мужассамлашгандир. Яна бир диққатга сазовор жиҳати шуки бу йилги чемпионатда ҳужумчимиз Илҳом Шомуродов "очилиб" голлар ура бошлади. Мавсум бошида омади "чопмаган" ҳужумчимиз Зоҳид Абдуллаев ҳам кейинги турларда "ўзига келди" у ҳозиргача рақиблар дарвозасини 4 марта ишғол қилди, ундан мухлисларнинг умиди катта.

Ёш ва умидли ҳужумчимиз Азамат Абдуллаев ҳозирги кунгача ўз ҳисобига 7та гол ёзиб қўйишга улгурди. Айнан мана шу ҳужумчимиз бу йилги чемпионатда жамоа голурари бўлиши ҳам мумкин. Фақат озроқ маҳоратини "чархлаб" олса бўлди.

Қуйида "Насаф" жамоаси сафида гол урган ўйинчилар рўйхатини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Рақами

Исми ва фамилияси

Амплуаси Голлар

сони

17 Артур Геворкян (с) Ярим ҳимоячи 10
9 Илҳом Шомуродов Ҳужумчи 9
41 Азамат Алланиёзов Ҳужумчи 7
15 Зоҳид Абдуллаев Ҳужумчи 4
22 Шоҳруҳ Гадоев Ярим ҳимоячи 3
27 Илҳом Юнусов Ярим ҳимоячи 2
20 Эркин Бойдуллаев Ярим ҳимоячи 2
16 Алишер Юсупов Ҳимоячи 2
5 Ботир Қораев Ҳимоячи 1
32 Ҳамза Каримов Ҳимоячи 1
34 Фарруҳ Сайфиев Ярим ҳимоячи 1
28 Шуҳрат Муҳаммадиев Ҳимоячи 1
Жами голлар сони 43
Манба: www.voha.uz
Киритилди: 10:55, 29.08.2013.
Ўқилди: 3930 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.