Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

«МЮ» ярим ҳимоячиси Англия чемпионлигини кўзламоқда

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Мэйсон Маунт жамоасининг келгуси мавсумдаги мақсадлари ва Англия Премьер-лигасидаги чемпионлик имкониятлари ҳақида тўхталиб ўтди.

«Мен аллақачон Чемпионлар лигасида ғолиб чиққанман, шунинг учун эндиги асосий мақсадим — АПЛда зафар қучиш. Биз буни уддалай оламизми? Ҳа, менимча, бунинг иложи бор.

Балки ҳозирча бу мақсад бироз узоқ туюлар, аммо жамоа сифатида бор кучимизни беришимиз учун мана шундай руҳиятга эга бўлишимиз керак. Биз аллақачон кучли жамоалар — «Манчестер Сити», «Ливерпуль», «Челси» ва «Арсенал»га қарши баҳсларда нималарга қодирлигимизни кўрсата олдик ва уларни мағлуб этдик», — дейди Маунт.

Футболчининг таъкидлашича, эндиги вазифа барқарорликни сақлаб қолиш ва юқори даражадаги ўйинларни тез-тез намойиш этишдан иборат.

«Энди бу натижаларни янада юқорироқ савияда — Чемпионлар лигасида такрорлашимиз ва АПЛда барқарорликка эришишимиз керак. Умид қиламанки, келгуси мавсумда бунда катта роль ўйнайман. Менинг мақсадим аниқ — АПЛ олтинига эга чиқишни истайман», — дея қўшимча қилди инглиз яримҳимоячиси.

Киритилди: 13:29, 30.04.2026.
Ўқилди: 425 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик