Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия 0-1 Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Фердинанд: «Роналду Саудияга фақат пул учун келгани йўқ»

Баҳо:
+ | -

Англиялик афсонавий собиқ ҳимоячи Рио Фердинанд Криштиану Роналдунинг Саудия Арабистонидаги мақсадлари ҳақида гапириб берди.

41 ёшли форвард «Ан-Наср»даги илк совринига тобора яқинлашмоқда: жамоа 30-турдан кейин чемпионат турнир жадвалида ишонч билан пешқадамлик қилмоқда ва «Ал-Ҳилол»ни саккиз очкога ортда қолдирмоқда.

«Бу Криштиану учун жуда муҳим, чунки у айнан шу мақсадда келган. Ҳа, биламан, ҳамма уни пул учун келган деб айтади, лекин у ғалаба қозонишни истайди. Менимча, агар Роналду маҳаллий чемпионатда ғолиб чиқмасдан Саудия Арабистонида фаолиятини якунлаганида, у бахтли бўлмасди ва ўзини қониққандек ҳис қилмасди. Бу ғалаба ҳам унинг шахсан ўзи учун, ҳам бутун «Ан-Наср» учун жуда катта аҳамиятга эга бўлади», — дея Фердинанднинг сўзларини келтиради Al Nassr Zone.

Португалиялик юлдузнинг Ар-Риёд клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 09:05, 01.05.2026.
Ўқилди: 756 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик