Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Почеттино ўзини тўлақонли мураббийга айлантирган клуб номини айтди

Баҳо:
+ | -

АҚШ терма жамоаси бош мураббийи Маурисио Почеттино «ПСЖ»да Месси, Неймар ва Мбаппе билан бирга ишлаган давридан олган таассуротлари билан ўртоқлашди.

«Менимча, айнан «ПСЖ»даги фаолиятимдан кейин мен тўлақонли мураббийга айландим. Ҳатто таркибингизда жуда кучли футболчилар бўлган тақдирда ҳам, Парижга келганингизда ўз характерингизга эга бўлишингиз билан бирга, жамоадаги ўйинчиларга мослашишингиз ҳам керак бўлади. Бу асло ғазабни келтирмайди, аксинча, ихтиёрингизда ўзига хос хусусиятларга эга футболчи борлигини ва ундан фойдаланиш мумкинлигини биласиз.

Шундай бўлса-да, сиз ўз ғояларингизни қайта кўриб чиқишингиз ва йигитларнинг ривожланишига имкон берадиган маълум бир тузилмани яратишга ҳаракат қилишингиз лозим», — деди Почеттино Гарри Невиллнинг Stick to Football подкастида.

Аргентиналик мутахассис «ПСЖ»да 2021 йилнинг январидан 2022 йилнинг июлига қадар фаолият юритган. Унинг қўл остида парижликлар Франция чемпиони, мамлакат Кубоги ва Суперкубоги соҳибига айланишган.

Киритилди: 09:17, 01.05.2026.
Ўқилди: 569 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8467]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3674]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3630]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3357]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2645]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2031]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1755]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1484]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1431]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1411]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик