Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад

Жейми Каррагер Майкл Кэррикни нима учун «МЮ»да қолдириш кераклигини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» клуби собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер «Манчестер Юнайтед» раҳбариятига Майкл Кэррикни келаси мавсумда ҳам бош мураббий лавозимида қолдиришни таклиф қилди.

«Агар Майкл Кэррик келаси мавсумда "Манчестер Юнайтед"ни бошқарса, АПЛ ёки Чемпионлар лигасидаги рақиблардан бирортаси ҳам бундан хавотирга тушмайди. Бошқа Европа грандларининг ҳеч бири Кэррикни ўз бош мураббийлигига номзодлар рўйхатига киритмаган бўларди, ҳатто "Юнайтед" мухлислари ҳам ниҳоят сэр Алекс Фергюсоннинг вориси топилганига шубҳа билан қарашмоқда.

Бироқ "Юнайтед" раҳбарияти турли вариантларни кўриб чиқаётган бир пайтда, Кэррик — шу ёзда бош мураббийлик учун идеал номзод. Чунки ҳозирги вақтда клубга айнан у керак. Бу келажакни кўзлаган ҳолда қисқа муддатли истиқбол учун оқилона қарордир.

Сўнгги тўрт ой ичида Кэррик ўзи ва клуб раҳбарияти учун футболда топилиши энг қийин бўлган ресурсни — вақтни таъминлаб берди. У нормал муҳитни қайтарди. Бу ҳар қандай клуб учун, айниқса энг йирикларидан бири учун баҳолаб бўлмайдиган сифатдир.

Кэррик ўз тажрибасидан келиб чиқиб вақтинчалик ёки доимий лавозимга лойиқми, деган мавзуда узоқ баҳслашиш мумкин. Аммо у шундай муҳит яратдики, унда футболчилар машғулот ва ўйинлардан завқ олишмоқда, мураббий ва унинг штаби билан яхши муносабатларни сақлаб туришибди.

Ҳозирги мураббий машҳур номга эга эмаслиги учунгина уни алмаштиришга шошилишдан нима наф? Айниқса, мураббийлик бозорининг ҳозирги ҳолатини инобатга олсак», — деб ёзади Жейми Каррагер.

Киритилди: 17:26, 01.05.2026.
Ўқилди: 843 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик