«Пари Сен-Жермен» бош мураббийи Луис Энрике Чемпионлар лигасида 50 та ғалабага энг тез эришган мутахассисга айланди.
Бундан аввал парижликлар ярим финал илк учрашувида «Бавария»ни 5:4 ҳисобида мағлуб этган эди. Шу ўйиндан сўнг Энрике Европа клублари ўртасидаги энг нуфузли мусобақада 77 та учрашувда 50 та ғалабага эришди. Аввалги рекорд «Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиолага тегишли бўлиб, у бу натижага 79 та ўйинда эришган.
Энрикенинг мураббийлик фаолиятида «Барселона» ҳам бор. Гвардиола ҳам илгари каталонияликлар ва «Бавария» жамоаларини бошқарган.
Чемпионлар лигаси-2025/2026 мавсуми финали 30 май куни Будапештдаги «Пушкаш Арена» стадионида бўлиб ўтади. Амалдаги чемпион — «ПСЖ».













