Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Мактоминай: «Жаҳон чемпионатида гуруҳдан чиқишни истаймиз»

Баҳо:
+ | -

Шотландия терма жамоаси 21-асрда илк бор Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган бўлди. Бу тарихий натижага Скотт Мактоминайнинг ажойиб ўйини сабаб бўлди.

Ҳозирда «Наполи» шарафини ҳимоя қилаётган футболчи бўлажак турнир ҳақидаги режалари билан ўртоқлашди.

«Биринчи навбатда, Жаҳон чемпионатида гуруҳдан чиқишни истаймиз, уёғини эса кейин кўрамиз. Бундай турнирда иштирок этиш учун алоҳида менталитет керак, ҳар қандай рақибни мағлуб эта олишингга ишонишинг лозим. Акс ҳолда, ҳеч нарса чиқмайди», — дея Мактоминайнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда calcionapoli1926.it.

Эслатиб ўтамиз, шотландияликлар охирги марта 1998 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этишган эди. Улар орадан қарийб 28 йил ўтиб яна дунёнинг энг йирик футбол форумига қайтишмоқда.

Киритилди: 07:24, 02.05.2026.
Ўқилди: 686 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик