Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Майну болалигидаги севимли футболчиси ким бўлганини айтди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» тарбияланувчиси ва ярим ҳимоячиси Кобби Майну болалигида «қизил иблислар»нинг қайси футболчисига ҳавас қилгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

— Жамоанинг сен сотиб олган илк либосида кимнинг исми ёзилган эди?

— Руни. Мен улғаяётган вақтда у «Юнайтед»нинг асосий юлдузи эди. Ўша пайтларда бошқа бировнинг исми туширилган либосни кийиб юрган одамни учратмаган бўлсам керак.

— Агар ҳозир бола бўлганингда, либосингга кимнинг исмини ёздирган бўлардинг?

— Эҳтимол, Бруну Фернандеш ёки Амад Диалло. Ёшлигимда менга шундай ўйин услуби ёқарди. Бруну — ажойиб футболчи, у клуб учун жуда кўп иш қилди. У анчадан бери жамоамизда тўп сурмоқда ва бу мавсумда ҳам жуда яхши ўйин кўрсатяпти, — деди Майну GQ нашрига берган интервьюсида.

Киритилди: 09:37, 02.05.2026.
Ўқилди: 769 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик