Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Кэррик: «Майну клубда узоқ вақт қолишига умид қиламан»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик жамоа ярим ҳимоячиси Кобби Майну билан шартнома узайтирилгани ҳақида фикр билдирди.

«Умид қиламанки, у бу ерда узоқ вақт қолади ва совринларни қўлга киритадиган муваффақиятли жамоанинг бир қисми бўлади. Мақсад айнан шундай бўлиши керак. Бу осон бўлмайди, лекин қийинчилик ҳам шунда. Кобби олдинга интилишда ва ўз устида ишлашда давом этиши керак. «МЮ» энг нуфузли совринлар учун курашишни истайди», — дея Кэррикнинг сўзларини келтиради «Манчестер Юнайтед» расмий сайти.

«МЮ» пайшанба куни, 30 апрель соатида, Майну билан 2031 йилгача мўлжалланган беш йиллик шартнома имзоланганини эълон қилган эди.

Жорий мавсумда Майну клуб сафида барча турнирларда 26 та ўйинда майдонга тушиб, учта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt сайти маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 09:44, 02.05.2026.
Ўқилди: 503 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [5451]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2698]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2547]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2492]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1806]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1784]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1764]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1549]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [1478]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1451]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик