Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Руни нима учун «Арсенал»ни «Манчестер Сити»дан устун кўришини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»нинг афсонавий собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни Премьер-лига чемпионлик пойгасининг якуни борасида ўз прогнози билан ўртоқлашди. Шанба куни «Арсенал» «Фулхэм»ни мағлуб этди (3:0) ва «Манчестер Сити» билан орадаги фарқни 6 очкога етказди, бироқ «шаҳарликлар» ҳисобида иккита захира ўйини мавжуд.

«Менимча, «Арсенал» чемпионатда ғолиб чиқади. Буни уларнинг «Манчестер Сити»га қарши ўзаро ўйиндаги мағлубиятидан кейин ҳам ҳис қилгандим. «Арсенал»да тақвим анча қулай — улар қолган барча баҳсларда ғалаба қозонишлари тўлақонли мумкин. «Сити»га келадиган бўлсак, уларнинг очко йўқотишини, эҳтимол, бир ёки икки марта хато қилишини тасаввур қилиш қийин эмас. «Арсенал» беш очко фарқи билан ўзини ўзи нақд қилишини тахмин қиламан, лекин бу шунчаки менинг шахсий фикрим», — дея Рунининг сўзларини келтиради инглиз ОАВлари.

Душанба, 4 май куни Хосеп Гвардиола жамоаси «Эвертон»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 13:25, 03.05.2026.
Ўқилди: 993 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик