Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания 2-1 Бельгия
12/07 02:00 Норвегия - Англия
12/07 06:00 Аргентина - Швейцария

Тчуамени: «Винисиус шундай ўйнаса, «Реал»га ғалаба қозониш осон бўлади»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени «Эспаньол»га қарши баҳсда жамоадоши Винисиус Жуниорнинг кўрсатган ўйини ҳақида ўз фикрини билдирди. Бразилиялик ҳужумчининг дубли «қаймоқранглилар»га 2:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди.

«Винисиус жуда яхши ўйин ўтказди. У мана шундай даража намойиш этса, биз учун ғалаба қозониш анча осонлашади. Унинг ўйини мени жуда хурсанд қилди», — деди Тчуамени ўйиндан кейинги интервьюсида.

25 ёшли ҳужумчи Ла Лиганинг жорий мавсумида ўз ҳисобига 15 та гол ва 5 та голли узатмани ёздириб қўйди. Навбатдаги турда Альваро Арбелоа шогирдлари сафарда «Барселона»га қарши майдонга тушишади. «Эл-Класико» 10 май куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 12:14, 04.05.2026.
Ўқилди: 447 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик